locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саул Алварес сентябрда WBC чемпионлик камари учун жанг қилади

«Канело» мағлубият нима эканини билмай келаётган Кристиан Мбилли билан тўқнаш келади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Иккинчи ўрта вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, мексикалик Саул «Канело» Алварес ўзининг навбатдаги жангини келиб чиқиши Камерунлик бўлган Франция вакили Кристиан Мбиллига қарши ўтказади. Бу ҳақда Riyadh Season матбуот хизмати расман хабар берди.

Ушбу қизиқарли тўқнашувда 76,2 кг гача бўлган вазн тоифасида WBC жаҳон чемпионлик камари ўртага қўйилади. Расмий маълумотларга кўра, жанг шу йилнинг сентябр ойида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Саул Алварес фаолияти давомида 63 та ғалаба (39 таси нокаут билан) қайд этган, 3 бор мағлубиятга учраган ва 2 та жангда ҳакамлар қарорига кўра дуранг қайд этилган.

Кристиан Мбилли эса профессионал боксда ҳали мағлубият таъмини татиб кўрмаган. Унинг ҳисобида 30 та ғалаба (24 таси нокаут билан) ва 1 та дуранг бор.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг