locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саул Алварес: \"Менимча, Кроуфорд Мадримовга мағлуб бўлганди\"

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Саул Алварес: "Менимча, Кроуфорд Мадримовга мағлуб бўлганди"
ФОТО: DAZN

Супер ўрта вазн тоифасида WBC, WBA ва WBO камарлари соҳиби Саул "Канело" Алварес икки вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорднинг Исроил Мадримовга қарши жангини эслади.

"Менимча, Кроуфорд Мадримов билан жангда мағлуб бўлди ёки дуранг натижа қайд этди. Ҳаммаси бошқача якунланиши мумкин эди. Лекин у нима учун вазн тоифалари борлигини билади", - дейди Алварес.

Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд ва Мадримов ўртасидаги жанг 2024 йилнинг 3 август санасида Лос-Анжелесда бўлиб ўтган. Жанг тўлиқ 12 раунд давом этган ва ҳакамлар қарори билан Теренс ғалаба қозонганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг