locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саул Альварес фаолиятини якунлаган Теренс Кроуфорд билан реванш ўтказмоқчи

Уларнинг илк жанги 2025 йилнинг сентябр ойида бўлиб ўтганди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Иккинчи ўрта вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, мексикалик Саул Альварес учта вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, америкалик Теренс Кроуфордга қарши реванш жангини ўтказиш истаги борлигини маълум қилди. Эътиборлиси, уларнинг илк жанги 2025 йил 14 сентябр куни бўлиб ўтган ва унда Теренс ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.

«Кроуфорд фаолиятини якунлаганини биламан, лекин у билан яна жанг қилишни хоҳлардим. Умид қиламанки, бизда реванш жанги бўлади. Бу мухлислар учун ажойиб совға бўлар эди. Менинг ҳар доим ўз режам бор ва ҳеч кимни кутмайман. Бироқ у билан яна бир бор куч синашишни жуда истайман», — деди Альварес.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Теренс Кроуфорд профессионал боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. У бокс оламини мағлубиятсиз (42-0) тарк этди. Кроуфорд бокс тарихида учта турли вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланган илк спортчи ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг