Riyadh Season ноябрда супер шоу уюштирмоқда
22 ноябр куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида The Ring IV “Night of the Champions” бокс кечаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат кўнгилочар соҳаси раҳбари Турки Аш-Шайх ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Туннинг асосий жангидан ўрин олган беллашувда ярим оғир вазн тоифасидаги WBC чемпиони Девид Бенавидес (30–0, 24 KO) британиялик рақиби Энтони Ярд (26–3, 24 KO) билан рингга чиқади.
Бундан ташқари, тадбир доирасида қуйидаги жанглар ҳам ўтказилади:
• Ярим ўрта вазн: WBO чемпиони Брайан Норман (28–0, 22 KO) ушбу вазн тоифасида танаффусдаги WBC чемпиони Девин Хейнига (32–0, 15 KO) қарши тўқнашади;
• Енгил вазн: америкалик ёш истеъдод Абдулла Мейсон (19–0, 17 KO) вакант WBO камари учун британиялик Сэм Ноукс (17–0, 15 KO) билан беллашади;
• Иккинчи енгил вазн: WBC чемпиони Жесси Родригес (21–0, 14 KO) WBA камари эгаси Фернандо Мартинес (18–0, 9 KO) билан жанг қилади.
Эслатма: Родригес 19 июл куни WBO чемпиони Пхумелеле Кафу (11–0–3, 8 KO) билан жанг қилади. Агар ғалаба қозонса, Мартинесга қарши жангда WBC, WBA ва WBO камарлари хавф остида бўлади. Агар ютқазса, фақат Мартинеснинг WBA камари учун тўқнашув бўлади.