Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази — Ўзбекистон кубоги ғолиби
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази — Ўзбекистон кубоги ғолиби.
24–31 июль кунлари Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида U-17 ёш тоифасидагилар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
Бир ҳафта давомида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган иқтидорли чармқўлқоп усталари ғолиблик учун муросасиз ва қизиқарли баҳслар олиб боришди.
Мусобақа якунларига кўра, 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.
Иккинчи ўрин 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан мезбон Қашқадарё вилояти вакилларига насиб этди.
Фахрли учинчи ўринни эса 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали жамғарган Баҳодир Жалолов мактаби жамоаси эгаллади.
Мазкур мусобақа ёш истеъдодларни кашф этиш, уларнинг маҳоратларини ошириш ҳамда Ўзбекистон боксининг муносиб захирасига асос солишда муҳим аҳамият касб этди.