locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Раян Гарсия ва Конор Бенн жанги расман тасдиқланди

Мазкур баҳсда Гарсия ўзига тегишли WBC ярим оғир вазн тоифаси чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Профессионал бокснинг энг кутилган қаршиликларидан бири расман тасдиқланди. 12-сентябр куни Лас-Вегасдаги T-Mobile Arenaда Раян Гарсия ҳамда Конор Бенн ўзаро рингга кўтарилади. Жанг Zuffa Boxing турнири доирасида ташкил этилади.

Мазкур баҳсда Гарсия ўзига тегишли WBC ярим оғир вазн тоифаси чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилади. Конор Бенн эса фаолиятида илк марта жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқади.

Жанг Мексика Мустақиллиги байрами ҳафталигига бағишланган йирик бокс кечасининг марказий баҳси бўлади. Ушбу турнир Zuffa Boxing'нинг бугунгача эълон қилинган энг йирик тадбирларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг