Раян Гарсия Илия Топурияга бокс қоидалари бўйича жангга рози бўлди
Ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони, келиб чиқиши мексикалик бўлган америкалик боксчи Раян Гарсия енгил вазнда UFC чемпиони, 29 ёшли Илия Топурия билан бокс қоидалари бўйича жанг ўтказишга рози бўлди. Бунга уларнинг ижтимоий тармоқлардаги ўзаро даҳанаки жанги сабаб бўлган.
«ММА жангчилари ҳаммалари стероид қабул қилишлари билан ёмон отлиқ бўлишмаганми? Жаҳингни ёп, агар гапиришдан тўхтай олмасанг, сентябрдаги жангимдан кейин бу масала билан жиддий шуғулланишимиз ва сени шунчаки савалашим мумкин», — дея ёзиб қолдирди Гарсия ўзининг X (Twitter) саҳифасида.
Маълумот учун, Раян Гарсия ҳозирда 27 ёшда. Америкалик спортчи профессионал боксда 2016 йилда дебют қилган бўлиб, 2023 йилдан буён ярим ўрта вазн тоифасида жанг қилиб келади. Гарсия фаолияти давомида 24 та ғалаба (20 таси нокаут билан) ва 2 та мағлубият қайд этган.