locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расулжонов — Урвановга қарши: Екатеринбургда жиддий синов кутиб турибди

Мағлубиятсиз боксчимиз RCC турнирда кучли рақибга қарши рингга чиқади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расулжонов — Урвановга қарши: Екатеринбургда жиддий синов кутиб турибди
Расм: Gazeta.uz

Иккинчи ярим енгил вазн тоифасида мағлубиятсиз одимлаётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Хуршидбек Расулжоновнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди. 24 ёшли боксчимизнинг навбатдаги жангини жорий йилнинг 5 июль куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этиладиган нуфузли RCC Boxing турнирида кузатамиз. Унда Расулжонов россиялик тажрибали боксчи, 29 ёшли Марк Урвановга қарши рингга кўтарилади.

Хуршидбек Расулжонов ҳозиргача 9 та жанг ўтказган ва барчасида зафар қучган. Марк Урванов эса 30 жангда иштирок этган: 25 ғалаба, 3 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган.

Шунингдек, мазкур мусобақа доирасида яна бир вакилимиз — Улуғбек Собиров ҳам ўз жангида иштирок этади.

Жанг кунига бағишланган афиша (постер) ҳам тақдим этилди.


Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг