locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман! Усик ва Дюбуа ўртасидаги жангнинг аниқ санаси маълум бўлди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман! Усик ва Дюбуа ўртасидаги жангнинг аниқ санаси маълум бўлди
ФОТО: Sky Sports

12-июл куни Лондонда жойлашган “Уембли” стадионида Александр Усик ва Даниел Дюбуа ўртасида супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги унвони учун жанг ўтказилади. Бу ҳақда The Ring нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, жангчиларнинг жамоалари музокараларни якунлаш босқичида турибди.

Эслатиб ўтамиз, Александр Усик ўзининг сўнгги жангида ўтган йилнинг декабрь ойида Тайсон Фьюрига қарши ўтказган ва ўз унвонини муваффақиятли ҳимоя қилганди.

Дюбуа эса охирги жангида ўтган йилнинг сентябрь ойида Энтони Джошуага қарши ўтказиб, рақибини нокаутга учратганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг