locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Шоҳжаҳон Эргашев машҳур бокчи Ованнес Бачковга қарши рингга чиқади

2 июл куни Истанбулдаги IBA.Pro 7 турнирида ўзбекистонлик чемпион навбатдаги синовини ўтади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Шоҳжаҳон Эргашев машҳур бокчи Ованнес Бачковга қарши рингга чиқади
Расм: Olamsport.uz

Биринчи яримўрта вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар ҳисобланган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги расман эълон қилинди.

Ҳамюртимиз 2 июл куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Rixos Tersane мажмуасида бўлиб ўтадиган IBA.Pro 7 турнири доирасида рингга чиқади. Турнир ташкилотчилари маълум қилишича, Эргашев ушбу кечада Арманистон вакили — тажрибали ва машҳур боксчи Ованнес Бачков билан куч синашади.

Шоҳжаҳон Эргашев, 33 ёш — 27 жанг, 25 ғалаба, 2 мағлубият
Ованнес Бачков, 32 ёш — 7 жанг, 7 ғалаба

Ушбу жанг кечанинг марказий тўқнашуви бўлмасада, турнирнинг эътиборга молик жангларидан бири сифатида кутилмоқда. Турнирнинг асосий жангидан ўрин эса супер ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун Альберт Батиргазиев ва Жеймс Диккенс баҳсига берилган.

Эргашев – Бачков тўқнашуви нафақат мухлислар, балки мутахассислар томонидан ҳам катта қизиқиш билан кутилмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг