locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Энтони Жошуанинг навбатдаги жанги тасдиқланди

Британиялик боксчи 25 июн куни Ар-Риёдда рингга қайтади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Оғир вазн тоифасида IBF, WBA, WBO ва IBO йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони, 36 ёшли британиялик Энтони Жошуа ўзининг навбатдаги жангида 35 ёшли Албания вакили Кристиан Пренга қарши тўқнашади.

Мазкур тўқнашув 25 июл куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади ва кечанинг асосий воқеасига айланади. Бу ҳақда Matchroom Boxing промоутерлик агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жошуа профессионал рингда 2013 йилдан буён ҳаракат қилиб келмоқда. Унинг ҳисобида 28 та ғалаба (шундан 25 таси нокаут билан) ва 4 та мағлубият бор. Шунингдек, Энтони 2012 йилги Лондон Олимпиадасининг 91 кг дан юқори вазн тоифасидаги олтин медали соҳибидир.

Кристиан Пренганинг профессионал рекорди эса 20 та ғалабадан иборат бўлиб, у барча жангарларида рақибларини муддатидан илгари мағлуб этган. Шунингдек, унинг ҳисобида битта мағлубият қайд этилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг