Расман. Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди
Жанг 6 октябр кунига белгиланган.
Фото: Ring
Ўзбекистонлик супер оғир вазн тоифасида рингга чиқадиган Баҳодир Жалолов (15–0, 14 КО) навбатдаги жангини 6 октябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган “IBA Про 10” турнирида ўтказади. Бу ҳақда ташкилотнинг Instagram саҳифасида хабар қилинди.
Бу сафар Жалоловнинг рақиби россиялик боксчи Виталий Кудухов (7–3, 3 КО) бўлади. Кудухов август ойида россиялик бошқа бир боксчи Вартан Арутюнянга қарши рингга чиқиб, имкониятни бой берган эди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов сўнгги жангини 2025 йил апрель ойида Остона шаҳрида украиналик Игор Шевадзуцкийга қарши ўтказган ва ҳакамлар якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист