Раҳматжон Рўзиохунов: Хитой Тайпейи делегацияси мутасаддилари қўшма машғулот ўтказишни илтимос қилишди
Хабарингиз бор, терма жамоамиз Мўғулистон мезбонлигидаги Осиё чемпионатига жўнаб кетишган. Ваколатхоналаримиз Улан-Батор шаҳрига етиб келишди…
Биз Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов билан боғланиб, яратилган шарт-шароитлар ва умуман терма жамоадаги кайфиятлар ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Бизни яхши кутиб олишди. Бироқ, шароитлар ажойиб десам биоз ошириб юборган бўламан. Меҳмонхона ошхонасининг таомномасида спортчилар учун биоз камчиликлар борлиги кўзга ташланди. Шундан сўнг биз Ўзбекистон бокс федерациясига алоқага чиқдик ва раҳбариятимиз бизни керакли озиқ-овқат билан таъминлади. Ёллар тирбандлиги учун машғулотларга пиёда боришга тўғри келяпти. Ҳаво биоз совуқлиги учун машғулотдан кейин жамоа аъзолари шамоллаб қолмаслиги учун ҳаракат қиляпмиз.
Умуман олганда барча жамоалар бир хил шароитда. Бу биз учун қандайдир баҳона эмас!
Шуларни инобатга олмаганда, терма жамоада кайфият жуда яхши ва жанговор ҳолатда. Кеча Хитой Тайпейи делегацияси мутасаддилари қўшма машғулот ўтказишни илтимос қилишди. Уларнинг билан биргаликда ишладик. Насиб қилса, яхши натижалар билан қайтамиз", - деди мураббий.