locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Президент Олимпиадаси»да ғолиб ва совриндор бўлган тўшкентлик спортчилар тақдирланишди

Маросим давомида 51 нафар спортчи планшет, 35 нафар мураббий телевизор билан тақдирланди,
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Президент Олимпиадаси»да ғолиб ва совриндор бўлган тўшкентлик спортчилар тақдирланишди
Фото: Olympic.uz

Жорий йил ўтказилган “Президент Олимпиадаси” мусобақасида умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритган эди. Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “Ренессанс” кино уйида мусобақада шоҳсунага кўтарилган Тошкент шаҳри вакиллари, шунингдек, юқори натижа қайд этган шаҳар федерация бўлимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти, шаҳар спорт бошқармаси мутасаддилари, спортчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этди.

Маросим давомида 51 нафар спортчи планшет, 35 нафар мураббий телевизор билан тақдирланди, шунингдек, таэквондо WT, спорт курашлари, бадиий гимнастика ва 3x3 баскетбол йўналишларида янги спорт объектларини барпо этиш учун федерация бўлимларига махсус ваучерлар топширилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг