locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пакьяо 2026 йилда бир нечта жанг ўтказишни режалаштирмоқда

Филиппинлик боксчи ҳозирда 46 ёшда.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони, филиппинлик Менни Пакьяо 2026 йилда бир нечта жанг ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.

«2026 йил учун режаларимда бир нечта жанг бор. Ҳозир музокаралар олиб бораяпмиз», — деди Пакьяо ТАСС нашрига берган интервьюсида.

2025 йил 20 июль куни Пакьяо тўрт йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтиб, Марио Барриосга қарши жанг ўтказган эди. Ушбу баҳс дуранг натижа билан якунланди.

46 ёшли Менни Пакьяо фаолияти давомида 62 та ғалаба (39 таси нокаут билан), 8 та мағлубият ва 3 та дуранг қайд этган. У бокс тарихида саккизта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган ягона боксчи ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг