Қозоғистонлик боксчи биринчи раундда ғалаба қозонди
Асрорбек Раҳимов Тараздаги жангда мағлубиятга учради
Расм: Telegram
Тараз шаҳрида RD Promotion ташкил этган бокс кечасида ўзбекистонлик Асрорбек Раҳимов мезбон боксчи Алишер Абдуалимга қарши рингга кўтарилди. Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида бўлиб ўтган жанг кутилмаган тарзда илк раунддаёқ тугади.
Саккиз раундга мўлжалланган жангда Абдуалимга уч дақиқадан кам вақт етарли бўлди. У серияли зарбалар йўллаб, Раҳимовни нокаутга жўнатди ва ҳакам жангни тўхтатди.
Алишер Абдуалим учун бу ғалаба профессионал рингдаги бешинчиси бўлди. У ҳали мағлубиятсиз ва ҳисобида 5 ғалаба (уларнинг учтаси досроча) бор.
Асрорбек Раҳимов эса ўзининг тўртинчи мағлубиятини қайд этди. Ҳозирда унинг натижаси 6 ғалаба ва 4 мағлубиятдан иборат.
Бакрадзе Иман
Редактор