locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оскар Де Ла Хойя Райан Гарсияга вақтинча танаффус олишни тавсия қилди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оскар Де Ла Хойя Райан Гарсияга вақтинча танаффус олишни тавсия қилди
Расм: gettyimages.com

Golden Boy Promotions раҳбари ва собиқ жаҳон чемпиони Оскар Де Ла Хойя америкалик боксчи Райан Гарсияга фаолиятини бир муддат тўхтатишни маслаҳат берди. Унинг сўзларига кўра, Гарсия жароҳатлардан тўлиқ фориғ бўлиши ва фақат 2026 йилдан бошлаб рингга қайтиши мақсадга мувофиқ бўлади.

“Яқинда у операция қилдирди. Энди елкаси билан боғлиқ муаммоларни текширтирмоқчи. Мен унга бир йилга танаффус олиш ҳақида ўйлаб кўришни таклиф қилдим. Руҳий жиҳатдан барқарорликка эришиши керак. Унга ҳеч нарса йўқолмайди — асосийси, жароҳатлардан тўлиқ халос бўлиши ва ҳаётини изга солиши лозим.

Мен бундай вазиятларни ўз бошимдан ўтказганман. Ҳар ким унга маслаҳат бермоқда, у эса ҳаммасини қабул қилишга шошиляпти. Баъзида бир қадам орқага чекиниб, вазиятга танқидий нигоҳ ташлаш керак. Бу менинг шахсий фикрим. Умид қиламанки, у бир йиллик танаффус олади ва бу гапларга қулоқ тутади”, — деди Де Ла Хойя The Ring нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Райан Гарсия сўнгги жангини 2025 йил май ойида ўтказган ва Роландо Ромеро қаршисида ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг