Осиё ўйинларида юқори натижаларга эришган боксчиларимиз тантанали равишда тақдирланди
Осиё ўйинларида юқори натижаларга эришган боксчиларимиз тантанали равишда тақдирланди
Японияда ўтказилаётган XX Осиё ўйинларида бокс бўйича муносиб натижаларни қайд этган спортчиларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Абдумалик Халоковга олтин, Жаҳонгир Зокировга кумуш, Фазлиддин Эркинбоевга эса бронза медаллари топширилди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси биринчи ўринбосари Сакен Полатов иштирок этди.
Мутасаддилар боксчиларни Осиё ўйинларида эришган натижалари билан қизғин муборакбод этиб, уларга келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилади.