locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё ўйинлари. Боксчилар мусобақани якунлашди

Йигит-қизларимиз мусобақани 5 та олтин, 3 кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунладилар.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Осиё ўйинлари. Боксчилар мусобақани якунлашди
Фото: Boxing Uzbekistan

Бугун Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг бокс баҳслари ўз якунига етди.

Натижаларга кўра, йигит-қизларимиз мусобақани 5 та олтин, 3 кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунладилар.

Ушбу натижа, терма жамоамиз учун мусобақадаги энг яхши кўрсаткичлардан бири бўлди ва қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси ҳам вакилларимиз қайд этган натижани такрорлашди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
-46 кг. Абдуғани Ёрқинжонов
-60 кг. Иброҳим Шокиржонов
-75 кг. Диёрбек Муродиллоев
+80 кг. Асадбек Султанбоев
-60 кг. Рушанабону Исоева

Кумуш медал:
-66 кг. Саидхўжа Садиллахўжаев
-54 кг. Қумринисо Муҳаммадова
-75 кг. Самира Турғунова

Бронза медал:
-50 кг. Назокат Мардонова
-66 кг. Улбосин Жалгасбаева

Мураббийлар: Хулио Ли Эчаварриа, Сирожиддин Наимов, Бахтиёржон Турабоев, Темур Ахбаев, Элдор Ҳолматов, Мирхон Содиқов.

Жамоа менежери: Шахбоз Таваккалов.

Ушбу мусобақада Бекжон Юсупов ҳакам сифатида фаолият олиб борди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг