locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Olympic Club” навбатдаги профессионал бокс оқшомини юқори савияда ташкил этди

Турнир доирасида бир қатор қизиқарли ва муросасиз беллашувлар бўлиб ўтди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Профессионал бокс оқшоми ўтказилди
photo: boks Uzbekistan

Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази қошида фаолият юритаётган “Olympic Club” навбатдаги профессионал бокс оқшомини юқори савияда ташкил этди. Мазкур бокс кечаси рейтинг баллари учун аҳамиятли жанглар билан спорт мухлислари эътиборини тортди.

Турнир доирасида бир қатор қизиқарли ва муросасиз беллашувлар бўлиб ўтди. Айниқса, юртимизни ҳаваскор бокс йўналишида дунёга танитиб келаётган иқтидорли боксчиларимизнинг профессионал рингда ҳам ўз маҳоратини намоён этгани тадбирга алоҳида шукуҳ бағишлади. Улар профессионал бокс талабларига мос равишда тайёргарлик кўриб, мухлислларга ёрқин жанглар тақдим этдилар.

Рейтинг очколари учун ўтказилган жанглар спортчилар учун муҳим босқич бўлиб, уларнинг халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Кеча давомида техник жиҳатдан пухта тайёргарлик, юқори тезлик ва кучли зарбалар намоён этилди. Рингда ҳақиқий спорт руҳи ва ғалабага бўлган интилиш яққол сезилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг