Олимжон Назаров ва Нодиржон Мирзаҳмедов Тошкентда мухлисларни хурсанд қилдилар
Пойтахтимиздаги жангларда икки ҳамюртимиз ғалаба қозонди
Расм: Olamsport.uz
Тошкентдаги “Жар” спорт мажмуасида профессионал бокснинг навбатдаги кечаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчилар мухлислар олдида муносиб иштирок этди.
Кечанинг марказий жангида WBO Oriental ва WBO International чемпионлик камарлари соҳиби Олимжон Назаров қирғизистонлик Мирлан Туркибай Уулу билан тўқнашди. 10 раунд давом этган беллашувда ҳакамлар қарорига кўра Назаров ғалаба қозонди.
Шунингдек, ҳаваскор боксда муваффақият қозонган Нодиржон Мирзаҳмедов профессионал рингдаги дебютини нишонлади. У қозоғистонлик Ассан Калмаханов устидан очколар ҳисобида зафар қучиб, проф боксдаги илк ғалабасини қўлга киритди.
Бакрадзе Иман
Редактор