locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Одилхон Камоловнинг боксдаги дебютида рақиб ўзгарди

Ўшдаги ABL 4 турнирида Камолов Манас Орозовга қарши рингга чиқади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Одилхон Камоловнинг боксдаги дебютида рақиб ўзгарди
Расм: Olamsport.uz

Бугун, 24 май куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Alatoo Boxing League 4 мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур турнирда ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси Одилхон Камолов ўзининг боксдаги илк жангида иштирок этади.

Аввалроқ, у мезбон спортчи Марсель Нурланбек Уулуга қарши жанг ўтказиши керак эди. Аммо Лига матбуот хизматининг сўнгги маълумотига кўра, бу жанг ABL 4 доирасида амалга ошмайди. Шу билан бирга, ҳар икки спортчи мусобақада иштирокини сақлаб қолган.

Янги жадвалга кўра, Камоловнинг рақиби қирғизистонлик боксчи Манас Орозов бўлади.

Жанглар оқшоми Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Одилхон Камолов аввалроқ Octagon League томонидан дисквалификация қилинганидан сўнг, Alash Pride ҳамда Open FC ММА лигалари билан шартнома имзолаганди. ABL 4 турнирининг тўлиқ карди:

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг