Нурафшонда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” бокс баҳслари юқори савияда ўтмоқда
Бутун республика бўйлаб оммалашиб бораётган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг бокс йўналиши бугун Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида юқори руҳда давом этди. Тадбирда Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этиб, бокс бўйича ўтаётган минтақавий беллашувларни кузатишди.
Ушбу баҳсларда Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ, Нурафшон шаҳарлари, шунингдек, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон туманларидан келган ёш ва умидли боксчилар иштирок этмоқда.
Раҳбарлар финал учрашувларини катта қизиқиш билан томоша қилиб, ғолиб ва совриндорларга келгуси босқичларда ҳам муваффақиятлар тиладилар.
Мусобақа ёш авлодни спорт орқали ватанпарварлик, интизом ва руҳий баркамолликка чорлашда муҳим аҳамият касб этаётгани билан алоҳида эътиборга сазовор.