Нукус шаҳрида янги спорт мактаби биноси фойдаланишга топширилди
Тантанали очилиш маросимида давлат ва спорт ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик ва спортчилар иштирок этди
Расм: boxing.uz
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида қурилиб якунланган спорт мактаби биноси расман фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А. Оринбаев, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Ф. Турдиев, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг Қорақалпоғистондаги бўлими ижрочи директори Ш. Айтбаев, Бокс федерацияси вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири Э. Қутибаев ҳамда спорт жамоатчилиги вакиллари, мураббийлар ва спортчилар иштирок этди.
Очилишдан сўнг маросим иштирокчилари спорт мактабида яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Бакрадзе Иман
Редактор