Нокдаун. Кунни ғалаба билан якунладик!
PHOTO: Google
Бокс бўйича Бразилия давлатида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг иккинчи кун кечки дастурдаги жанглари бўлиб ўтди.
Акмалжон Исроилов кечки дастурдаги баҳсларимизни якунлаб берди. -85 кг вазн тоифасида жанг қилган боксчимиз ҳам кейинги босқич масаласини ижобий қал қила олди. Баҳс давомида швецариялик Леонид Беришанини нокдаун ҳолатига туширган спортчимиз, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ҳамда ушбу жангда ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Шундай қилиб Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоамиз аъзолари иккинчи кунда ҳам ғалабали серияни давом эттирди.
Спортчиларимиз иштирокидаги жанглар натижаларини сайтимиз орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор