Нодиржон Мирзаҳмедов: Олимпиадада иштирок этишим эҳтимолдан йироқ эмас
Икки карра Осиё чемпиони ҳаваскор боксга қайтиш имконияти ҳақида гапирди
Расм: Gazeta.uz
Ўзбекистонлик машҳур боксчи, икки карра Осиё чемпиони Нодиржон Мирзаҳмедов ҳаваскор боксдаги эҳтимолий режалари ҳақида фикр билдирди.
“Агар яна имконият туғилса, Олимпиадада иштирок этиш мумкин. Ҳатто вазн тоифалари ҳам ўзгарди. Балки, ўзимни синаб кўраермандир. Ҳали ҳам ўзимни 18 ёшли йигитдек ҳис қиламан. Аллоҳ берган куч-қувват тугагунча жанг қилишга тайёрман. Спортда зўрдан ҳам зўр чиқади. Фаолиятимни тугатишга ҳали эрта, деб ўйлайман” , — деди Мирзаҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли боксчи август ойи бошида профессионал рингда дебют қилиб, биринчи жангини ғалаба билан якунлаган эди.
Бакрадзе Иман
Редактор