locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ниҳоят: Муроджон Аҳмадалиев – Наоя Иноуэ жанги расман эълон қилинди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ниҳоят: Муроджон Аҳмадалиев – Наоя Иноуэ жанги расман эълон қилинди
Расм: upl.uz

Иккинчи энг енгил вазн тоифасидаги WBA Interim камари соҳибимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жанги санаси ва рақибини расман эълон қилди. 30 ёшли чарм қўлқоп устаси 14 сентябрь куни Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган проф бокс кечасининг марказий жангини ўтказади. Унда Аҳмадалиев ушбу вазндаги мутлақ чемпион — япониялик Наоя Иноуэга қарши рингга кўтарилади.

Беллашув абсолют чемпионлик камарлари учун кечади.

«Кейинги манзил — Токио, Япония», — деб изоҳ қолдирган Аҳмадалиев ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида жанг афишасини ҳам жойлади.

Маълумот учун, Наманганда туғилган Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингда 15 марта жанг қилиб, 14 ғалаба (8 нокаут) ва 1 мағлубиятни қайд этган. Унинг рақиби — 32 ёшли Наоя Иноуэ ҳозиргача 30 жангда иштирок этиб, барчасида зафар қучган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг