locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нега йигитларимиз Жаҳон кубогига бормади?

Бокс федерацияси Остонадаги мусобақада эркаклар термаси нега қатнашмаганини изоҳлади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нега йигитларимиз Жаҳон кубогига бормади?
Расм: boxing.uz

Айни кунларда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида World Boxing ташкилоти томонидан ўтказилаётган Жаҳон кубоги қизғин паллага кирган. Аммо мусобақада фақат Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иштирок этмоқда. Эркаклар термаси эса баҳсларда кўринмади.

Бу борада Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоев қуйидагича изоҳ берди:
— Йигитларимиз яқинда жуда кўп жанг ўтказишди. Уларга тикланиш ва жароҳатлардан сақланиш учун вақт керак. Мусобақада муносиб иштирок этиш учун спортчиларни яхши формага келтириш талаб этилади. Аммо олдимиздаги энг муҳим старт — Ливерпулда бўладиган Жаҳон чемпионати. Агар ҳозир формага кирсалар, кейин яна тикланиш муаммоли бўлади. Шунинг учун мураббийлар штаби билан келишилган ҳолда асосий эътиборни Ливерпулдаги чемпионатга қаратдик, — деди Тиллабоев.

Маълумот учун, World Boxing Жаҳон чемпионати 4–14 сентябр кунлари Ливерпулда бўлиб ўтади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг