Наоя Иноуэ – Муроджон Аҳмадалиев жангининг чипталари рекорд нархларда сотилмоқда
14 сентябр куни Япониянинг Нагоя шаҳрида жаҳон бокси учун катта аҳамиятга эга профессионал турнир бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жангида биринчи ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев тўқнаш келади.
Жангга қизиқиш шунчалик каттаки, чипталарга талаб кескин ошди ва уларнинг нархи норасмий бозорда бир неча баробарга кўтарилди. Маълумотларга кўра, айрим чипталар расмий баҳосидан 13 марта қимматга сотилмоқда.
Турнир ташкилотчиси, япониялик промоутер Хидеюки Охаши бу ҳолатдан норози бўлиб, чайқовчиларга қарши ҳуқуқий чора кўриш ниятида. Афсуски, чипталар норасмий сайтларда бир неча баробар қиммат нархларда таклиф қилинмоқда. Ҳозир биз ҳуқуқшунослар билан эҳтимолий ҳаракатларни муҳокама қиляпмиз, — деди у Йокогамада ўтказилган матбуот анжуманида.
Расмий маълумотга кўра, нархи 10 000 иена (68,11 АҚШ доллари) бўлган чипталар чор бозорда 130 000 иена (885,41 доллар)дан, қиймати 77 000 иена (524,44 доллар)лик чипталар эса 320 000 иена (2179,47 доллар)га сотилаётгани аниқланди.