locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» бокс мусобақаси ўтказилмоқда

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» бокс мусобақаси ўтказилмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг бокс тури бўйича ҳудудий босқичи қизғин давом этмоқда.

Ушбу босқичда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилган саралаш беллашувларида ғолиб бўлган, 15–17 ёшли иқтидорли ва истиқболли ўғил болалар ҳамда қизлар 13 та вазн тоифасида ўзаро куч синашмоқда. Ҳар бир жанг нафақат техник маҳорат, балки қатъият, ирода ва спортчилик маданиятининг ёрқин намунасига айланмоқда.

Мазкур беллашувлар орқали энг кучли боксчилар сараланиб, улар кейинги босқич — Республика мусобақаларида Наманган вилояти шарафини муносиб ҳимоя қилиш имкониятига эга бўладилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг