Муроджон Аҳмадалиев жангдан 10 кун олдинги тайёргарлигидан лавҳалар билан бўлишди
Расм: Olamsport.uz
Иккинчи енгил вазн тоифасида WBA Interim камари соҳиби, ўзбекистонлик профессионал боксер Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жанг олдидан охирги машғулотларини олиб бормоқда. У айни пайтда АҚШнинг Калифорния штатидаги Индио шаҳрида, машҳур ака-ука Диаслар қўл остида интенсив тайёргарликни давом эттирмоқда.
Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги 31 май куни, Тошкент вақти билан тонгда, Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида ташкил этиладиган Matchroom промоушени бокс кечасида бўлиб ўтади. У рингда мезбон боксчи — Луис Кастильога қарши тўқнаш келади.
Муроджон ўзининг сўнгги машғулотларидан фотосуратлар билан ижтимоий тармоқларда бўлишиб, жангга тўлиқ тайёргарлик кўраётганини намоён этди.



Бакрадзе Иман
Редактор