locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангига Иноуенинг бўлажак рақиби билан тайёргарлик кўрмоқда

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангига Иноуенинг бўлажак рақиби билан тайёргарлик кўрмоқда
ФОТО: WBA

Иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA Inteim камари соҳиби, ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз 5-май куни АҚШ'нинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Унга ким рақиблик қилиши ҳозирча номаълум.

Мусобақанинг марказий жанги иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуе ва АҚШ вакили Рамон Карденас ўртасида кечади.

Аҳамиятли томони шундаки, Аҳмадалиев жанг учун тайёргарликни айнан Карденас билан биргаликда олиб бормоқда.

Агарда Иноуе ва Аҳмадалиев ўз жангларида ғалаба қозонса, улар сентябр ойида ўзаро тўқнаш келишади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг