locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муроджон Ахмадалиев: «Ниҳоятда Иноуэ билан жанг қилиш имкониятига эга бўлдим»

Ўзбек боксчиси япониялик Наоя Иноуэга қарши жанг ҳақида фикр билдирди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Муроджон Ахмадалиев: «Ниҳоятда Иноуэ билан жанг қилиш имкониятига эга бўлдим»
Photo: gettyimages

Иккинчи енгил вазн тоифасида (55,3 кг гача) собиқ жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Муроджон Ахмадалиев 14 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэга қарши жанг ҳақида фикр билдирди.

«Ниҳоятда Иноуэ билан жанг қилиш имкониятига эга бўлдим. Бу даражага етиб келиш учун жуда кўп меҳнат қилдим ва жанг кечасида ўзимни энг яхши томондан намоён қиламан. Фаолиятимдаги энг юқори спорт формасига чиқаман, деб ҳис қиляпман.

Мен ҳар қандай рақибни «ҳайратга солишга» қодирман, ўз кучимга ишонаман ва уни амалда кўрсата оламан. Иноуэ ҳам бундан мустасно эмас. Менинг вазифам — уни мағлуб этиш ва бунга қўлимдан келган барча ишни қиламан. Менда энг юқори даражада курашиш учун барча имкониятлар бор.

Мен бутун дунёга энг кучли боксчи эканимни исботлайман. У универсал ва барча маҳоратларга эга, аммо мен ҳақимда ҳам шуни айтиш мумкин. Ринг ҳаммасини кўрсатади. Ринг ҳеч қачон ёлғон сўзламайди», — деди спортчи.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг