locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммаджон Яқупбоев Бангкокдаги турнирда чорак финалга йўл олди

Ўзбекистонлик боксчи эронлик рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Муҳаммаджон Яқупбоев Бангкокдаги турнирда чорак финалга йўл олди
Расм: Telegram

Кеча, 1 август куни Бангкок шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир доирасида ўтказилган баҳсда ўзбекистонлик Муҳаммаджон Яқупбоев (-75 кг) чорак финалга йўлланма қўлга киритди.

Юртдошимиз Эрон вакили Амирмаҳди Сабзини мутлақ устунлик билан — 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Жангда Яқупбоев рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ғалабадан сўнг, боксчимизни Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Бош котиб Шоҳид Тиллабоев ва миллий терма жамоа бош мураббийи Тўлқин Қиличев табриклашди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг