locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мирзахалиловда чемпионлик камари, Асадуллаев ва Мамасолиевда навбатдаги ғалабалар

Россиянинг Набережне Челни шаҳрида IBA.Pro 20 профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мирзахалиловда чемпионлик камари, Асадуллаев ва Мамасолиевда навбатдаги ғалабалар
photo: boks Uzbekistan

Мирзахалиловда чемпионлик камари, Асадуллаев ва Мамасолиевда навбатдаги ғалабалар!

Россиянинг Набережне Челни шаҳрида IBA.Pro 20 профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Унда хабар берганимиздек, 3 нафар вакилимиз рингга кўтарилиб, барчаси ғалаба қозонди.

Биринчи оғир вазн — 90,7 кг тоифасида Ҳалимжон Мамасолиев (8-0, 7 KO) россиялик тажрибали боксчи Герман Скобенко билан 10 раундлик жанг ўтказди. Жанг якунида ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорига кўра, вакилимиз ғалабага эришди.

55,3 кг вазн тоифасида эса Миразизбек Мирзахалилов (5-0, 4 KO) IBF European чемпионлик камари учун мезбонлар вакили Чингиз Натиров (10-0, 5 KO)га қарши рингга чиқди. 4 раунддан сўнг россиялик боксчи жангни давом эттира олмади ва Мирзахалилов техник нокаут билан ғалаба қозониш баробарида чемпионлик камарига ҳам эга чиқди!

Шунингдек, ярим ўрта вазн — 66,7 кгда Ҳавасбек Асадуллаев (8-0, 5 KO) россиялик Сергей Лубкович (20-0-2, 12 KO)га қарши 10 раундлик баҳсда иштирок этиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, уч нафар вакилимизнинг барчаси IBA.Pro 20 кечасини ғалаба билан якунлаб, профессионал рингдаги муваффақиятли одимларини давом эттиришди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг