Менежер: Жалолов ҳар қандай рақибга тайёр
Алик Фролов чемпионнинг профессионал рингдаги истиқболи ҳақида гапирди
Расм: Olympic.uz
Баҳодир Жалоловнинг менежерларидан бири Алик Фролов «Виктор Ялимов бокс студияси» YouTube каналида ўз фикрларини билдирди.
“Жалолов ҳозирги кунда профессионал боксда ҳар қандай рақибни енгишга қодир. Биз унинг ҳаваскор боксдаги ютуқларини яхши биламиз, энди шу даражани профессионал рингда ҳам намойиш этиши керак. Унда бунинг учун барча сифатлар мавжуд: икки қўли билан кучли зарба беради, бўйи 2,01 метр, табиий супероғир вазнли — тез, “портловчи” ва ҳаракатчан. Ҳозир у тўлиқ профессионалга айланиш учун зарур жиҳатлар устида ишлаяпти” , — деди Фролов.
Бакрадзе Иман
Редактор