locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

МДҲ ўйинларида боксчи қизларимиз 5 та олтин медални қўлга киритди

Озарбайжонда МДҲ давлатлари ўйинлари давом этмоқда.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
МДҲ ўйинларида боксчи қизларимиз 5 та олтин медални қўлга киритди
Фото: Boxing Uzbekistan

Ўзбекистонлик боксчи қизлар МДҲ турнирида навбатдаги медалларни қўлга киритди.

-50 кг вазнда бўлиб ўтган финалда, Назокат Мардонова мезбон Амина Тагини 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

-52 кг вазнда Сабина Мирзаева ҳам чемпионга айланди. Боксчимиз россиялик Мариа Лебедевани 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

-54 кг вазнда, Қумринисо Муҳаммадова ҳам ғалаба қозонди.
Вакиламиз яна бир мезбон Жамила Мурадилдан 5:0 ҳисобида устун келди.

-57 кг вазнда бўлиб ўтган финалда, Фарзуна Рўзиева россиялик Софиа Пантелевани 3:2 ҳисобида мағлуб этиб МДҲ ўйинлари чемпионига айланди.

Рушанабону Исоева қизларимизнинг баҳсларига якун ясади.
У финалда -63 кг вазнда россиялик Фидан Бакаровага ҳеч қандай имкон қолдирмади. 5:0.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг