locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мафтуна Мусурмонова Осиё чемпионатида Ўзбекистонга илк ғалабани тақдим этди

Муслима Турғунова тортишувли жангда мағлуб бўлди
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мафтуна Мусурмонова Осиё чемпионатида Ўзбекистонга илк ғалабани тақдим этди
Расм: Instagram

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1–11 август кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа World Boxing ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Мусобақадаги илк жангни ҳамюртимиз Мафтуна Мусурмонова бошлаб берди ва у ўзига бўлган ишончни тўлиқ оқлади!

Илк ғалаба!
-48 кг вазн тоифасида Мафтуна Мусурмонова Саудия Арабистони вакили Аланоод Алгҳамдини жонли ва устувор жангда 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Афсуски, курашда мағлубият…
-54 кг вазндаги жангда Муслима Турғунова кучли рақибга қарши баҳс олиб борди. Жанг ҳакамлар қарорига кўра 2:3 ҳисобида қозоғистонлик Жанел Имантаевага имкониятни бой берди.

Мусобақа қизғин давом этмоқда, бошқа боксчиларимиз ҳам рингга чиқиш арафасида.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг