locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ливерпуль-2025. Ўзбекистонлик 5 нафар боксчи чорак финалга йўл олди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ливерпуль-2025. Ўзбекистонлик 5 нафар боксчи чорак финалга йўл олди
Фото: Boxing Uzbekistan

Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг бешинчи кун дастуридан ўрин олган кундузги жанглар бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргача 3 нафар боксчимиз ўз жангларинии ўтказишди.

-54 кг: Нигина Ўктамова - Анна Лакотар (Венгрия) - 5:0
Бугунни ғалаба билан очиб берган жанг: -54 кг вазнда Нигина Ўктамова венгриялик Анна Лакотарни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Энди у, 10 сентябрда ярим финал учун рингга кўтарилади.

-70 кг: Шавкатжон Болтаев - Бернад Мартинез (Испания) - 3:0
Шавкатжон Болтаев ҳам чорак финалда. Боксчимиз қийин кечган баҳсда, испаниялик Бернад Мартинезни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Вагкан Нанитзаниан (Греция) - 5:0
Боксчимиз -90 кг вазнда Греция вакили Вагкан Нанитзанианни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди. Кейинги баҳс чорак финалда қозоғистонлик Сағиндик Тоғамбайга қарши бўлиб ўтади.

-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Ошин Дериеув (Беларусь) - 4:1
Навбаҳор Ҳамидова -65 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, белгиялик Вагкан Нанитзаниандан 4:1 ҳисобида устун келди.

-60 кг: Абдумалик Халоков - Жузеппе Канонико - 5:0
Абдумалик Халоков -60 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, италиялик Жузеппе Каноникони қийинчиликсиз мағлуб этди. Чемпион ўз услубида давом этмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг