locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лазизбек Мулложоновнинг рақиби ва жанг санаси эълон қилинди — WBC Гран-присидаги навбатдаги синов!

Бокс
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Лазизбек Мулложоновнинг рақиби ва жанг санаси эълон қилинди — WBC Гран-присидаги навбатдаги синов! [Постер]Лазизбек Мулложоновнинг рақиби ва жанг санаси эълон қилинди — WBC Гран-присидаги навбатдаги синов!
Расм: gettyimages.com

Оғир вазнли боксчимиз Лазизбек Мулложоновнинг WBC Гран-приси доирасидаги 1/8 финал жангидан олдин барча муҳим маълумотлар маълум бўлди. 21 июн куни у Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида чорак финал йўлланмаси учун марокашлик Юнесс Баалага қарши рингга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида бўлиб ўтган дастлабки босқичда Лазизбек панамалик Марвин Мендосани мағлуб этган, Баала эса Дания вакили Мортен Гивсков устидан ғалаба қозонганди.

Статистикага назар ташласак:
Лазизбек Мулложонов ҳозиргача профессионал боксда 6 та жанг ўтказган ва барчасини ғалаба билан якунлаган.
Юнесс Бааланинг ҳисоби эса 3 та ғалабадан иборат.

Ўзбекистонлик мухлислар учун яна бир синов — Мулложонов навбатдаги босқичга чиқиш учун курашади!

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг