locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лазизбек Муллажоновнинг допинг-тести мусбат натижа берди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лазизбек Муллажоновнинг допинг-тести мусбат натижа берди
Фото: Getty Images

Бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг синовидан ўта олмади. Бу ҳақда Халқаро тест агентлиги (ITA) маълум қилди.

Манбага кўра, Муллажоновдан 2025 йил 11 июн куни олинган намунада метастерон моддаси – синтетик анаболик стероид аниқланган.

ITA баёнотида айтилишича, Лазизбек «Б» намунасини очиш ҳуқуқига эга. Агар бу ҳам мусбат натижа берса, у ҳолда спортчи антидопинг қоидаларини бузган деб топилади. Шунингдек, унга вазиятни тушунтириб бериш имконияти берилади.

Маълумот учун, Лазизбек Муллажонов 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган, шунингдек, у 2023 йил Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионатида бронза медалига эга чиққан.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг