Кореядаги бокс кечасида уч нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилди
Намянжу шаҳрида (Корея Республикаси) профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Турнир доирасида уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди. Марказий жангда андижонлик 24 ёшли ўзбек боксчиси, WBA Asia камар соҳиби Сирожбек Исмоилов тажрибали япониялик Шуитиро Ёсино билан тўқнаш келди. 12 раундга мўлжалланган енгил вазн тоифасидаги жанг 11-раундда якунланди. Исмоилов 33 ёшли рақибини техник нокаут билан енгди. Бу Сирожбекнинг кетма-кет ўнинчи ғалабаси бўлди. У шундан етти ғалабани досрочний йўсинда қайд этган (рекорди: 17–2, 13 КО).
Турнир доирасидаги яна бир жангда андижонлик бокчи Эгамберди Нуриддинов ўзбекистонлик бошқа боксчи Жамшид Рихсиев билан рингда тўқнаш келди. Ўрта вазн тоифасидаги жанг тўлиқ 10 раунд давом этди ва ҳакамлар қарорига кўра ғалаба Нуриддиновга насиб этди. Айни пайтда Эгамберди Нуриддиновнинг ҳисобида саккизта ғалаба ва бир дуранг мавжуд. Рихсиевнинг натижаси эса — 14 ғалаба, 7 мағлубият ва 1 дуранг.