locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Исроил Мадримов The Ring рейтингида кучли тўртликка кирди

Ўзбекистонлик боксчи дунёдаги энг нуфузли рейтингда юқори ўринни эгаллади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Исроил Мадримов The Ring рейтингида кучли тўртликка кирди
Расм: Olympic.uz

Профессионал бокс оламидаги энг машҳур нашрлардан бири — The Ring журнали супер яримўрта вазн (154 фунт) тоифасида янгиланган рейтингни эълон қилди.

Унга кўра, WBA камарининг амалдаги эгаси Теренс Кроуфорд рейтингнинг биринчи поғонасини эгаллаб турибди. Ундан кейинги ўринлардан Виржил Ортис ва Себастян Фундора жой олган бўлса, ўзбекистонлик Исроил Мадримов кучли тўртликни якунлади.

Янгиланган The Ring рейтинги қуйидагича:
1. Теренс Кроуфорд
2. Виржил Ортис
3. Себастян Фундора
4. Исроил Мадримов
5. Бахрам Муртазалиев
6. Сергей Богачук
7. Эриксон Лубин
8. Ксандер Заяс
9. Хесус Рамос
10. Йоэнис Теллес

Мадримовнинг ушбу натижаси унинг жаҳон бокс оламида тобора мустаҳкамланиб бораётган ўрнини яна бир бор тасдиқлайди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг