locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ирландиялик боксчи саратон касаллигидан вафот этди

У эндигина 25 ёшда эди
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ирландиялик боксчи саратон касаллигидан вафот этди
ФОТО: Getty Images

Ирландиялик профессионал боксчи Жоржия О'Коннер 25 ёшида саратон касаллигидан вафот этди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 2024-йилнинг октябрь ойида О'Коннерга саратоннинг “камдан-кам учрайдиган ва даволаб бўлмайдиган” шакли ташхиси қўйилган. Спортчи оила қурганидан икки ҳафта ўтиб вафот этган.

Маълумот учун, Жоржия О'Коннер ҳаваскорлар бўйича Ҳамдўстлик чемпиони ва 2017-йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори бўлган. 2018-йилда у бронза медали соҳиби бўлган.

2021-йилда эса профессионал боксда дебют қилган ва учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг