Иноуэнинг навбатдаги рақиби маълум
Япониялик боксчи Саудия Арабистонида рингга кўтарилади.
ФОТО: Getty images
Мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ навбатдаги жангини 27 декабрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказади. Бу ҳақда The Ring нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, унинг рақиби мексикалик 25 ёшли боксчи Алан Пикассо бўлади. У ҳам Наоя каби фаолияти давомида бирор марта ҳам ютқазмаган. 30та жангда ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Иноуэ аввалги жангини ўзбекистонлик Муроджон Ахмадалиевга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига ғалаба қозонганди.
