Иноуэ – Аҳмадалиев жанги: чипталар 2 соатда сотилди
Нагоядаги 17 минг ўринли аренани тўлдириш муаммо бўлмади
Расм: Gazeta.uz
14 сентябр куни Япониянинг Нагоя шаҳрида жойлашган янги IG Arena мажмуасида катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Марказий тўқнашувда иккинчи энг енгил вазн тоифасидаги мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ва WBA Interim камари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев рингга чиқади.
Хорижий манбаларга кўра, жанг учун чиқарилган барча чипталар атиги икки соат ичида сотилиб бўлинган. IG Arena 17 минг мухлисга мўлжалланган бўлиб, қизиқиш жуда юқори бўлди.
Энг арзон чипталар 85 доллардан, энг қимматлари эса 1 692 доллардан сотилди.
Бакрадзе Иман
Редактор