locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Иман Хелиф нега Эйндховен турнирида қатнашмайди?

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Иман Хелиф нега Эйндховен турнирида қатнашмайди?
Расм: gettyimages.com

Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Иман Хелиф кеча Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида старт олган «Eindhoven Box Cup» турнирида иштирок этиши кутилган эди. Бироқ мусобақа ташкилотчилари унинг рингга чиқмаслигини расман маълум қилишди.

Турнирнинг расмий вакили Дирк Рендер AFP агентлигига берган маълумотида Хелифнинг иштирокидан воз кечиш сабабини тушунтирди. Унга кўра, жазоирлик боксчи гендер тестидан ўта олмагани учун мусобақага қўйилмаган.

Маълумки, бир неча вақт аввал World Boxing ташкилоти халқаро мусобақаларда иштирок этадиган спортчилар учун гендер тестини мажбурий этиб белгилаган эди.

26 ёшли Иман Хелиф учун бу турнирда қатнашиш муҳим аҳамиятга эга эди, аммо қўйилган талаблар сабаб у рингдан ташқари қолди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг