locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

IBF камари учун даъвогарлик жанги сентябрда бўлиб ўтади

Шаҳрам Ғиёсовнинг вазнида Лиам Паро ва Давид Папо чемпионлик йўлида тўқнашади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
IBF камари учун даъвогарлик жанги сентябрда бўлиб ўтади
Расм: Instagram

Биринчи яримўрта вазнда IBF чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар номини аниқлайдиган жанг 18 сентябр куни Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилади. Рингга 29 ёшли австралиялик Лиам Паро ва франциялик Давид Папо (30-0-1, 5 KO) чиқади.

Паро ўтган йил декабрида чемпионлик камарини Ричардсон Хитчинсга бой берган, аммо июнь ойида ғалаба билан қайтиб, вазн тоифасини ўзгартирган. Ҳозирда у рейтингда еттинчи, Папо эса саккизинчи ўринда турибди.

Ушбу жангида ғалаба қозонган боксчи сентябрнинг 13 куни Льюис Крокер ва Пэдди Донован ўртасида бўладиган чемпионлик тўқнашувидаги ғолибка қарши жанг қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг