locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

IBF Дмитрий Бивол ва ва Михаил Эйферт ўртасидаги жангни тасдиқлади

Ташкилот бу қарорни иккинчи бор қабул қилмоқда.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Халқаро бокс федерацияси (IBF) яримоғир вазн тоифасида (79,4 кг гача) чемпионлик камари учун россиялик Дмитрий Бивол ҳамда германлик Михаил Эйферт ўртасидаги жангни расман тасдиқлади. Бу ҳақда BoxingScene нашри хабар берди.

Қайд этиш жоиз, IBF бу қарорни иккинчи бор қабул қилмоқда. Мазкур жанг дастлаб 2025 йил охирида белгиланган эди, бироқ Бивол белидаги операциядан кейин тикланиш жараёни сабабли тиббий кечиктириш олганди.

Михаил Эйферт ҳозирда 28 ёшда. Германлик боксер профессионал рингдаги дебютини 2018 йилда ўтказган. Унинг фаолиятидаги энг эътиборли ғалабалардан бири собиқ жаҳон чемпиони, канадалик Жан Паскал устидан қўлга киритилган зафар ҳисобланади. Эйферт ҳозиргача 14 та жанг ўтказиб, 13 бор ғалаба қозонган ва бир марта мағлуб бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг