IBA 2025 йилги жаҳон чемпионати мезбонини эълон қилди
Навбатдаги йирик бокс мусобақаси БААда бўлиб ўтади
Расм: boxing.uz
Умар Кремлёв раҳбарлигидаги Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 2025 йилги жаҳон чемпионати қаерда ўтказилишини расман маълум қилди. Матбуот анжумани 2 июл куни, Истанбул шаҳрида бўлиб ўтди. Унда таъкидланишича, навбатдаги жаҳон биринчилигига Бирлашган Араб Амирликлари мезбонлик қилади.
Аввалроқ ушбу чемпионат Қозоғистонда ташкил этилиши режалаштирилган эди. Бироқ кейинчалик мусобақа жойи ўзгаргани ҳақида расмий хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги жаҳон чемпионати Тошкент шаҳрида муваффақиятли ўтказилганди.
Бакрадзе Иман
Редактор